Тошкент вилоятида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотини муомалага киритилишининг олди олинди
Фото: Прокуратура Департаменти
Тошкент вилояти Бекобод туманида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Қўрғон МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Ф.А. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил қилиб, қўлбола мойжувоз ускунасида ёғ маҳсулоти ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ушбу хонадонда 800 литр истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулоти, 520 кг. пахта чигити ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Мактабларда янги ўқув йили бошланди — Фоторепортаж
- Ҳотдогдан чўчқа ёғигача: мактаб ошхонасида қандай озиқ-овқатларни сотиш тақиқланган?
- Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан нимани хоҳлайди (видео)?
- Талабалар диққатига: ижара пулининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериш бошланди
- Элдор Шомуродов «Рома»нинг мавсумдаги дебют голини урди. Италияликлар футболчини «Ўзбек Месси»си деб атамоқда (+видео)
- Асила Мирзаёрова Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг