Тошкент вилоятида иссиқхона табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, тизимга 605 миллион сўмликдан зиёд зарар етказганлиги аниқланди

11:21 19 Февраль 2024 Иқтисодиёт
110 0

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан Бош прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар, шунингдек, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилоятида ўтказилган навбатдаги назорат тадбирида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Хусусан, Қибрай туманида жойлашган “М.О.А.П.” МЧЖга қарашли иссиқхона хўжалиги газ таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келганлиги боис тармоқдан ажратилган.

Бироқ, шунга қарамасдан, иссиқхона хўжалиги эгалари газ қувурининг кириш қисмидаги зулфинларга ўрнатилган тамғаларни ўзбошимчалик билан узган ҳолда, тармоққа қайта уланиб, 7 дона иситиш қозони орқали табиий газдан ўғринча фойдаланиб келаётган экан.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 605,3 млн сўм (403,5 минг кубометр табиий газ)ни ташкил этган.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер