Тошкент вилоятида ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ раҳбари 5 йилга қамалди
Иллюстратив фото
Тошкент вилоятида қарийб 300 млн сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ раҳбари 5 йилга қамалди. Бу ҳақда «Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Янгийўл туманида фаолият юритувчи «Ҳ.И.» МЧЖга сувтаъминот корхонаси билан икки томонлама шартнома тузмасдан ичимлик суви тармоғига уланиб фойдалангани учун 294 511 319 сўм ҳисоб-китоб килинган.
Ушбу хатти-ҳаракат учун МЧЖ раҳбари А.Х. Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «в» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 5 йил 1 ой муддатта озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси қўлланилиб, базавий ҳисоблаш микдорининг 150 баробар миқдорида, яъни 45 млн сўм жарима жазоси тайинланган.
«Тошкент вилояти сув таъминоти» АЖ истемолчилардан ушбу ҳолатлар такрорланмаслиги учун ичимлик сувидан қонуний равишда фойдаланишни ҳамда ичимлик сув учун тўловларни белгиланган муддатларда амалга оширишни сўраган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вазир ўринбосари хотинини алдагани учун ишдан бўшатилди
- Доллар курси узоқ вақт кўтарилишдан сўнг пастлади
- Ўзбекистонда пестицидларнинг хавфсиз бошқарувига ўтилади
- Ўзбекистон 70 миллион АҚШ долларидан ортиққа гилос экспорт қилган
- Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди
- Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон молия ва корпоратив ишлар вазирини қабул қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг