Тошкент вилоятида ҳожатхонага тушиб кетган 2 ёшли боланинг ҳаёти сақлаб қолинди

13:02 14 Май 2024 Жамият
99 0

Тошкент вилоятида ҳожатхонага тушиб кетган икки ёшли бола қутқариб қолинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 13 май куни соат 16:58 да Зангиота тумани Ҳаракат маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида, ушбу уй эгасининг 2 ёшли фарзанди эҳтиётсизлик оқибатида ҳовлисидаги ҳожатхонага тушиб кетгани тўғрисида ФВБга хабар берилган.

Зудлик билан айтилган манзилга қутқарувчилар етиб борган ва махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида тахминан 5 метрлик ҳожатхона чуқуридан болани соғ-саломат олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер