Тошкент вилоятида бир нечта автомобиль ўртасида ЙТҲ содир бўлди

14:51 22 Январь 2022 Жамият
580 0

Фото: ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги матбуот хизмати

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида 3та автомобиль ўртасида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 21 январь куни соат 20:00 ларда, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи «Тошкент-Нурафшон-Оҳангарон» автомобиль йўлининг 22-километрида:

1) 1996 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги «Некция» русумли;

2) 1997 йилда туғилган Г.А. бошқарувидаги «Ваз-2107» русумли;

3) 1994 йилда туғилган Н.А. бошқарувидаги «Некция-3» русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Ҳодиса натижасида, «Ваз 2107» русумли автомобиль ҳайдовчиси Г.А. олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер