Тошкент вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларни муомалага киритилишининг олди олинди

13:21 25 Март 2024 Жамият
760 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган А.Р. хорижда ишлаб чиқарилган 3 турдаги 7 010 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини фуқаро И.Ш.га 80,4 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан жами 7 465 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?