Тошкент вилоятида 2 нафар фуқаронинг 1 200 АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган фирибгар ушланди

11:12 27 Август 2022 Жамият
501 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департaмент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам ўғирлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Н.Н. фуқаролар Д. ва И.нинг ишончига кириб, уларга гўёки танишлари ёрдамида «Қўйлиқ деҳқон бозори» атрофида салқин ичимликлар савдоси билан рухсатномасиз фаолият юритишларига шароит яратиб бериш эвазига жами 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер