Тошкент вилоятида 175 туп қимматбаҳо дарахт нобуд қилиб, табиатга 1 млрд 487 млн сўм зарар етказилгани аниқланди

12:42 21 Май 2024 Жамият
156 0

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган 175 туп қимматбаҳо дарахтлар нобуд қилиб, табиатга 1 млрд 487 млн сўм зарар етказгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратуранинг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ўрганилмоқда.

Ўрганишларда, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида кўчат экиш ишларининг ҳаққонийлиги, натижадорлиги, масъуллар бириктирилганлиги ва суғориш тизимларининг мавжудлигини танқидий ўрганишда туман-шаҳар масъуллари томонидан юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси таъминланмаганлиги аниқланди.

Андижонда аниқланган 19 та ҳолатда 1128 туп дарахт суғорилмайдиган ерларга экилгани ҳолати бўйича 6 нафар масъул шахслар, Қашқадарёда 12 та ҳолатда экилмаган 48 348 туп дарахт қўшиб ёзилгани бўйича Касби, Миршикор, Чироқчи туман ҳокимларининг ўринбосарлари, Китоб ва Чироқчи туман экология бўлим бошлиқлари интизомий ҳамда 2 нафар масъул шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди ва вилоят ҳокимлигига қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди.

Шу каби, Тошкент вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси мансабдор шахслари Юқори Чирчиқ туман ҳудудида экилган 175 туп қимматбаҳо дарахтларни қаровсиз қолдириб, нобуд қилиб, табиатга 1 млрд 487 млн сўмлик зарар етказган.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент вилояти прокураутраси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳакатлари бошланган.

Бош прокуратура шунингдек, бу борадаги назорат тадбирлари давом этирилаётганини ҳам қўшимча қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?