Тошкент вилоятида 15 сотих бўш ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

12:23 26 Август 2022 Жамият
412 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департaмент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўртачирчиқ туман бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Ч. бошқа бир фуқаро Х.нинг ишончига кириб, унга «Дархон» МФЙ ҳудудидаги 15 сотих бўш ер майдонини танишлари орқали 15 000 АҚШ доллари эвазига олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер