Тошкент – Урганч – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатнов амалга оширилади

11:53 21 Май 2022 Жамият
735 0

«Uzbekistan Airways» АЖ Ахборот хизмати фақат 2022 йил 21 май куни Тошкент – Урганч – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча қатнов жорий этилишини маълум қилди.

Қатнов қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:

— Тошкентдан жўнаб кетиш: 19:40;

— Урганчга етиб бориш: 21:10;

— Урганчдан жўнаб кетиш: 22:00;

— Тошкентга етиб бориш: 23:20.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан 3% чегирма билан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер