Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида янги кафедра очилди
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Ипакчилик кафедраси ташкил этилди.
Шу муносабат ўтказилган тадбирда таъкидланганидек, Президентимизнинг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида пиллачилик тармоғи учун кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини такомиллаштириш ҳамда янгилаш вазифалари белгилаб берилган эди.
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси томонидан мазкур ҳужжатнинг изчил ижросини таъминлаш, ипакчилик соҳасини ривожлантиришда сифат менежментининг замонавий усулларини қўллаш, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида олий таълим муассасалари билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, Тошкент давлат аграр университети, унинг Нукус ва Термиз шаҳарларидаги филиаллари, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Термиз филиали, Фарғона политехника институти, Наманган муҳандислик-технология институтлари билан ўзаро алоқалар йўлга қўйилди.
Уюшма кўмагида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Ипакчилик кафедраси ташкил этилиши эса соҳа учун замонавий билимларни ўзлаштирган рақобатдош кадрлар тайёрлаш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди.
Саид РАҲМОНОВ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг