Тошкент телеминорасини чақмоқ ургани юзасидан расмий изоҳ берилди

фото: yandex.ru
Интернет саҳифалари ва ижтимоий тармоқларда 8 май куни баландлиги 375 метр бўлган Тошкент телеминорасини чақмоқ ургани ҳақида хабарлар ва чақмоқ уриши жараёни акс этган видео тарқалган эди.
«Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» давлат унитар корхонаси, ушбу ҳодиса бўйича расмий изоҳ берди.
«Тошкент шаҳридаги кузатилган ноқулай об-ҳаво шароити вақтида Тошкент телеминорасига тўғридан-тўғри чақмоқ уриш ҳодисаси содир бўлмаган, яъни видео олинган ракурсдан чақмоқ урганлиги қайд этилган бўлсада, аслида чақмоқ содир бўлиши Телеминорадан маълум бир масофада бўлиб ўтганлигини билдирамиз», дейилади изоҳда.
Қайд этилишича, Тошкент телеминорасида бугунги кунда барча техник қурилмалар барқарор ишламоқда ва аҳолига рақамли телевидение ҳамда радиоэшиттириш дастурлари узлуксиз тарқатиб келинмоқда.
Таъкидланишича, Республикамизнинг ноёб архитектура иншооти бўлмиш Тошкент телеминораси кучли чақмоқ уришига қарши ҳимоя тизими ва ерга уланиш контурлари билан таъминланган. Шу сабабли, чақмоқ урган тақдирда ҳам, ҳеч қандай хавф ва хавотирга асос йўқ.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг