Тошкент шаҳрининг янги гербини ишлаб чиқиш бўйича танлов ўтказилади

15:53 20 Июль 2018 Жамият
1892 0
Фото: Спутник

Жорий йилнинг 25 августига қадар Тошкент шаҳри рамзи — гербини ишлаб чиқиш бўйича танлов ўтказилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида айтилди. Тадбирдан “Халқ сўзи” мухбири Дилшод Улуғмуродов онлайн хабар қилмоқда.

Танлов бадиий воситалар ёрдамида тошкентликларда ғурур, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик туйғуларни уйғотувчи рамзни яратиш мақсадида ўтказилмоқда.

Танловнинг мукофот жамғармаси 10 миллион сўм ва ҳомийларнинг қимматбаҳо совғаларидан ташкил топган. Якуний натижаларга кўра, битта ғолиб, иккита иккинчи ўрин, учта учинчи ўрин совриндорлари аниқланади ва улар муносиб рағбатлантирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?