Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди

19:21 19 Октябр 2021 Жамият
656 0

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва «Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Сайфуддинов Раҳматуллоҳ ушбу вазифага тайинланди.

Сайфуддинов Раҳматуллоҳ иш фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги «Хўжа Аламбардор», «Минор» жоме масжиди имом-хатиби ва шу кунга қадар Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва «Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди.

Олдинроқ, Тошкент шаҳри бош имом-хатиби сифатида ишлаб келаётган Нуриддин домла Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайлангани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?