Тошкент шаҳридаги мактабда рўмолли қизларнинг дарсга киритилмагани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда «Айтишларича, Тошкентдаги 168-мактабда рўмолли қизлар мактабга киритилмабди» сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан пойтахтимизнинг Чилонзор тумани халқ таълими бўлими махсус ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борди.
«Хабарингиз бор, 11 январдан барча умумтаълим мактабларида III чорак дарслари бошланди. Жумладан, 168-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам ўқувчилар тўлиқ карантин қоидаларига амал қилган ҳолда назорат остида таълим жараёнида иштирок этишмоқда. Ўрганишлардан сўнг, маълум бўлдики, дастлабки дарс кунида ўнга яқин ўқувчи қиз мактабга рўмолда ўқишга келган. Қизлар ва уларнинг ота-оналарига мактаб маъмурияти томонидан кўча-кўйда фарзандлари рўмолда юришлари мумкинлиги, аммо дарс чоғида тўлиқ кийиниш тартиб-қоидаларига амал қилишлари лозимлиги тушунтирилган. Бироқ, ижтимоий тармоқда қайд этилганидек, рўмолли қизларнинг дарсларга қўйилмаганлиги ҳақидаги маълумот ўз исботини топмади.
Ҳурматли ота-оналар!
Аввал хабар қилганимиздек, уйдирма ва бўҳтон хабарлар тарқатишдан кўра, аниқ далилларга таянган ҳолда маълумот берсангиз айни муддао бўларди. Ростдан ҳам шундай ҳолатнинг гувоҳи бўлган бўлсангиз нега чўчийсиз?! Сизнинг фарзандингиз қайси синфда ўқийди, исми-шарифи ким? Қачон мактабга киритилмади? Қолаверса, чоп этилган хабарда мактаб директори шахсиятига тегишингизни қандай оқлаш мумкин», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг