Тошкент шаҳридаги махсус COVID поликлиникалари байрам ва дам олиш кунларида ҳам узлуксиз фаолият олиб бормоқда

12:10 10 Июль 2022 Жамият
725 0

Фото: Иллюстратив фото

Коронавирус инфекцияси аҳоли орасида кенг тарқалишининг олдини олиш ва унинг асоратларини янада камайтириш мақсадида пойтахтимизнинг 12 та туманида COVID-19га ихтисослаштирилган махсус поликлиникалар фаолияти қайта ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Хасталикни эрта босқичларда аниқлаш, беморларга ўз вақтида ташхис қўйиш ҳамда зарур даво муолажаларини олиб боришга мўлжалланган ушбу тиббиёт муассасалари байрам ва қўшимча дам олиш кунларида ҳам 24 соат давомида узлуксиз фаолият олиб бормоқда.

Улар қуйидаги манзилларда жойлашган:

Бектемир туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси

Бектемир тумани, Водник даҳаси, 75-уй.

5-сонли Фтизиатрия диспансери

Миробод тумани, 8 март кўчаси, 58-уй.

23-сон оилавий поликлиника «Бирлик» филиали

Учтепа тумани, Чакмоний кўчаси, 14а уй.

1-сон Фтизиатрия диспансери

Мирзо Улуғбек тумани, А. Югнакий мавзеси, 15а уй.

58-сон оилавий поликлиника

Яккасарой тумани, А.Қаҳҳор кўчаси, 44-уй.

11-сон оилавий поликлиника

Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 147-уй.

3-сон Фтизиатрия диспансери

Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 1-берк, 3-уй.

Тошкент шаҳар фтизиатрия ва пульмонология маркази

Чилонзор тумани, Лутфий 7, 33-уй, 1-хонадон.

4-сон фтизиатрия диспансери

Юнусобод тумани, 3-тор, Ниязбек йўли, 6-уй.

42-сон оилавий поликлиника

Шайхонтоҳур тумани, Тахтапул кўчаси, 14а уй.

2-сон фтизиатрия диспансери

Яшнобод тумани, Мурғоб кўчаси, 93-уй.

Тошкент шаҳар тери-таносил диспансери

Янгиҳаёт тумани, Йўлдош 7, 23-уй.

Эслатиб ўтамиз, мазкур муассасаларда коронавирусни аниқлаш бўйича экспресс ва ПЗР-тест олиш, биринчи ёрдам кўрсатиш, рентген текширувларини ўтказиш, касалликнинг оғир даражалари қайд этилган беморларни тез ёрдам машиналари орқали коронавирусга ихтисослашган шифохоналарга етказиш каби имкониятлар мавжуд.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер