Тошкент шаҳрида "Маънавият фестивали" ўтказилмоқда

14:20 19 Сентябр 2019 Жамият
739 0

19-21 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида "Маънавият фестивали" ўтказилади. Фестивал доирасида пойтахтимизда турли тадбирлар бўлиб ўтади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмат хабар берди.

19 сентябрь

- Соат 10:00 дан 13:00 гача “Ёшлар ижод саройи”да “Тафаккур” интелектуал ўйини;

- Соат 14:30 дан 16:00 гача Абулқосим мадрасасида “Қадимги ва бугунги Тошкент уйғунлиги” мавзусида тадбир.

20  сентябрь

- Соат 16:00 дан 18:00 гача Тошкент шаҳридаги муқаддас қадамжоларга саёҳат  (Сузук ота мажмуаси, Ҳазрати Имом мажмуаси, “Наврўз” боғи);

- Соат 10:00 дан 12:00 гача шаҳримиздаги 15, 23, 41, 117, 118, 147, 256, 266, 283-мактаблар ва 4-сонли мактаб интернатига “Зиё улашиб” лойиҳаси доирасида китоблар тақдим этилади;

- Соат 18:00 дан 21:00 гача Сайилгоҳ кўчасида “Миллийликка йўғрилган санъат” шиори остида байрам тадбири.

21 сентябрь

- Соат 15:00 дан 18:00 гача Ўзбек миллий академик драма театрида фестивалнинг якуний босқичи

Барчангизни фестивалда кутамиз! Тадбирларда иштирок этиш бепул, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?