Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга олиш қандай амалга оширилади? — долзарб саволларга аниқ жавоблар

12:46 21 Ноябрь 2020 Жамият
463 0

Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова Агентлик фаолиятига оид аҳоли саволларига жавоб қайтарди.

Савол: Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини қандай давлат рўйхатидан ўтказиш мумкин?

Жавоб: Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза берувчилар Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади ва сўровномани тўлдиради. Сўровномага кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаси илова қилинади.

Кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномасини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари миқдорида йиғим ундирилади. Давлат хизматидан ЯИДХП орқали фойдаланилганда юқоридаги йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Ваколатли орган сўровнома келиб тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида шартномани давлат рўйхатидан ўтказади.

Агар ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказиш рад қилинган тақдирда ариза берувчи рўйхатдан ўтказиш рад этилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида шартномани рўйхатдан ўтказиш учун йиғимни тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Савол: Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга олиш қандай амалга оширилади?

Жавоб: Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича вақтинча рўйхатга қўйиш учун ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига, Давлат хизматлари марказларига ёки хизматдан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) рўйхатдан ўтади ҳамда қуйидаги ҳужжатларга асосан сўровнома тўлдирилади:

— мулкдор ва доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси;

— 16 ёшга тўлмаган шахслар учун- туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

— Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича ҳарбий хизматчисининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун) 

ҳарбий ҳисоб ҳужжатлари.

БҲМнинг 2 % миқдорида ЯИДХП орқали юқоридаги сумманинг 90 фоизи ундирилади.

Сўровнома келиб тушгандан сўнг бир иш куни ичида идоралараро маълумот алмашинув орқали тақдим этилади. (алоҳида ҳолатларда бу муддат 3 кунгача чўзилиши мумкин).

Савол: Топиб олинган (ташлаб кетилган) болаларни туғилишини қайд этиш тартиби қандай, бунинг учун кимга мурожаат этиш лозим?

Жавоб: Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига асосан топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этиш ички ишлар, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлашган муассаса маъмурияти ёки тиббиёт муассасасининг аризасига биноан амалга оширилади.

Болани топиб олган шахс бу ҳақда йигирма тўрт соат мобайнида ушбу тумандаги ички ишлар органига ёки васийлик ва ҳомийлик органига хабар бериши керак.

Ички ишлар, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлашган муассаса ёки тиббиёт муассасаси маъмурияти бола топилганидан кейин етти иш кунидан кечикмаган муддатда ФҲДЁ органларига топиб олинган (ташлаб кетилган) болани қайд этиш ҳақида мурожаат этишлари шарт. Юқорида номи қайд этилган қарорга кўра, муддат аниқ белгиланди.

Топиб олинган (ташлаб кетилган) бола туғилганлигини қайд этиш ҳақидаги ариза билан бир пайтда:

— ички ишлар органи ёки васийлик ва ҳомийлик органининг боланинг топиб олинган вақти, жойи ва топиб олинган пайтдаги ҳолати тўғрисида бола топиб олинган вақтда тузилган далолатномаси;

— тиббий муассасанинг топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг ёши, жинси, вазни ва бўйи ҳақидаги маълумотномаси (хулосаси) тақдим этилиши зарур.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?