"Тошкент-Самара-Тошкент " йўналишида 5/6-сонли Халқаро йўловчи поездларининг қўшимча қатновлари йўлга қўйилади

13:37 26 Август 2022 Жамият
289 0

  Хорижий давлатларга бориш истагида бўлган йўловчиларнинг мурожаатларини ўрганиб чиққан ҳолда, йўловчиларга янада кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида 2022 йил 1 октябрдан ҳафтанинг шанба кунлариТошкент-Самара-Тошкентйўналишида 5 /6 сонли қўшимча йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади.

  Эслатиб ўтамиз, 2 йилу 3 ойдан сўнг илк боражорий йил 23 июнданТошкент-Самара-Тошкент" йўналишда йўловчи поездлар қатнови қайта тикланган эди. 1 октябрдан бошлаб, ушбу халқаро йўналишга мамлакатимиздан ҳафтада икки маротаба йўловчи поездлар қатнови амалга оширилади.
Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер