“Тошкент — Қарши — Тошкент” йўналишида “Аfrosiyob” электропоездлари қатнови яна 1 тага кўпайди

17:53 27 Июнь 2022 Жамият
661 0

Йўловчиларга темир йўл транспортида хизматлар кўрсатиш кўламини янада ошириш мақсадида 2022 йил 8 июль санасидан бошлаб, ҳафтанинг ҳар жума, шанба ва якшанба кунлари “Тошкент — Қарши — Тошкент” йўналишида 780/779-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” электропоездлари қатнови йўлга қўйилади.

Ҳаракат жадвалига кўра:

— “Тошкент — Қарши” йўналишида қатновини амалга оширадиган 780-сонли “Afrosiyob” замонавий электропоезди ҳар ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари соат 07:00 да Тошкент Марказий вокзалидан; 

— “Қарши — Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган 779-сонли “Afrosiyob” электропоезди эса Қарши вокзалидан соат 15:25 да қатновини амалга оширади.

Шу боис, 2022 йил 8 июль санасидан бошлаб, бугунги кунда “Тошкент — Самарқанд — Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 764/763-сонли ҳамда “Тошкент — Бухоро” йўналишида ҳаракатлаётган 770-сонли “Afrosiyob” электропоездларининг ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартириш киритилади.

Унга кўра:

—  “Тошкент — Самарқанд” йўналишида ҳаракатланадиган 764-сонли “Afrosiyob” электропоезди ҳар куни соат 08:30 да Тошкент Марказий вокзалидан;

— “Самарқанд — Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 763-сонли “Afrosiyob” электропоезди соат 16:15 да Самарқанд вокзалидан;

— “Тошкент — Бухоро” йўналишида ҳаракатланадиган 770-сонли “Afrosiyob” электропоезди эса соат 08:56 да Тошкент Марказий вокзалидан қатновини амалга оширади.

Юқоридаги “Afrosiyob” электропоездлари ҳаракати йўлга қўйилиши муносабати билан 2022 йил 10 июль кунидан бошлаб ҳафтанинг ҳар якшанба куни “Тошкент — Самарқанд — Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 768/767-сонли “Afrosiyob” электропоезди қатнови тўхтатилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер