“Тошкент – Нью-Йорк — Тошкент” авиарейслари кескин арзонлаштирилди
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК жорий йилнинг 3 июнидан 8 сентябрига қадар “Тошкент – Нью-Йорк - Тошкент” йўналиши бўйича эконом класснинг минимал тарифларини пасайтирмоқда.
Унга кўра, бир томонга учиш нархи 430 евро(4 037 924 сўм), бориб-келиш эса 829 евро(7 788 863 сўм) этиб белгиланди.
Йўловчилар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек, “Самарқанд – Нью-Йорк” рейслари учун ҳам 3 июндан бошлаб бир томонли тариф жорий этилади. Гап шундаки, шу асосда Самарқанддан Нью-Йоркка Тошкент орқали авиачипта расмийлаштириш учун яна бир қулайлик яратилади. Бунда “Самарқанд — Тошкент” ички маршрутида парвоз қилиш учун қўшимча тўловлар талаб этилмайди.
Авиачипта харид қилинган кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сотилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг