Тошкент метросида аёл киши поезд йўлига ётиб олди

16:06 29 Декабрь 2020 Жамият
725 0

28 декабрь куни соат 21:23да Тошкент метрополитенининг «Алишер Навоий» номли бекатида 1982 йилда туғилган фуқаро Б.И. ўзини атайлаб яқинлашиб келаётган поезд остига ташлаш мақсадида поезд йўлига ётиб олган. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Метрополитен ходимлари ва метро хавфсизлик бўлимининг тезкор ҳаракатлари натижасида бахтсиз ҳодисанинг олди олинган. Фуқаро Б.И. жиддий жароҳатларсиз платформага олиб чиқилган.

Б.И. депрессия ҳолатидаф бўлганлиги ва ўзининг ножўя ҳаракатларини кучли эҳтирос ҳолатида содир этганлиги айтилмоқда. Ушбу ҳолат бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?