Тошкент метрополитенидаги вестибюллар қачон тўлиқ очилиши маълум қилинди

12:13 23 Ноябрь 2020 Жамият
344 0

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Тошкент метрополитени бекатларидаги 17 та вестибюль вақтинча ёпилганлиги ҳақида хабар берилган эди. Айни пайтда уларнинг саккизтаси йўловчиларни қабул қилмоқда. 

«Тошкент метрополитени» УКнинг маълум қилишича, қуйидаги 9 та вестибюль техник сабабларига кўра ёпиқлигича қолмоқда:

«Ҳамид Олимжон» бекати – «NBU» банки томонидаги вестибюль;

«Амир Темур хиёбони» бекати – 50-мактаб ёнидаги вестибюль;

«Мирзо Улуғбек» бекати – «Миллий» стадиони тарафидаги вестибюль;

«Тошкент» бекати – Бош почтампт томонидаги вестибюль;

«Ойбек» бекати – Фармацевтика институти томонидаги вестибюль;

«Космонавтлар» бекати – Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидаги вестибюль;

«Абдулла Қодирий» бекати – Гёте институти ёнидаги вестибюль;

«Минор» бекати – Молия институти томонидаги вестибюль;

«Мустақиллик майдони» бекати – «Мустақиллик майдони» томонидаги вестибюль.

Шу билан бирга, «Тошкент метрополитени» УК 2020 йилнинг 10 декабригача пойтахт метрополитени барча вестибюлларининг босқичма-босқич очилишини маълум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?