Тошкент метрополитенида металл детекторлар ўрнатилади

08:58 07 Сентябр 2024 Жамият
197 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Тошкент метрополитенининг барча бекатларида махсус металл детектор қурилмалари ўрнатилади. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК хабар берди.

Қайд этилишича, Пойтахт метропосидан фойдаланувчи йўловчилар сони кун сайин ортиб бормоқда. Бу эса метрополитен ходимларидан қўшимча масъулият ва жавобгарликни талаб этади.

Шу боис, бекатлардаги хавфсизлик чораларини таъминлаш ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида барча метро бекатларида махсус металл детектор қурилмаларини ўрнатилади.

«Шу ўринда йўловчилардан ўзи ва ўзгалар хавфсизлигига бефарқ бўлмасликларини ҳамда хавфсиз хизмат кўрсатилишида яқиндан ёрдам беришларини сўраймиз», дейилади хабарда.

«Газета.uz»нинг аниқлик киритишича, иш Чилонзор линиясининг Сергели тармоғи «Чинор» бекатидан бошланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?