Тошкент метрополитени ходими пора билан қўлга олинди

13:27 16 Май 2024 Жамият
390 0

Метрополитен матбуот хизмати хабарига кўра, пора олган метрополитен ходимига жиноят иши қўзғатилди.

Маълум қилинишича, «Тошкент метрополитени» ДУК «Ҳаракат» хизмати ходими Х.Н. исмли шахс фуқаро Д.М.нинг ишончига кириб, уни 2 миллион сўм эвазига ишга жойлаб қўйишга келишган ва 1 миллион сўм миқдорида пора олаётган вақтда қўлга тушган.

Х.Н.га нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Жиноят кодекси 168-моддасининг (фирибгарлик) 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ўрнатилган тартибда ҳибсга олинган.

Шунингдек, «Тошкент метрополитени» ДУК фуқаролардан коррупцион ҳаракатлар ҳақида хабар топишганда, зудлик билан тегишли органларга маълум қилишларини сўраган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?