Тошкент-Хоразм йўналишидаги поезд 43 ёшли аёлни уриб юборди

10:50 09 Декабрь 2021 Жамият
414 0

2021 йилнинг 8 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент-Хоразм йўналишидаги йўловчи поезди одам уриб юборганига оид видео тарқалди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов изоҳ берди.

Аниқланишича, 8 декабрь куни соат 9:25 ларда 43 ёшли аёл ўзининг эҳтиётсизлиги сабаб «Истиқлол-Ҳазорасп» йўналишида келаётган йўловчи поезди уриб кетиши оқибатида олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Урганч транспорт прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?