Тошкент халқаро тиббиёт анжуманига мезбонлик қилади

16:43 11 Апрель 2023 Жамият
744 0

Эртага, 12 апрель куни пойтахтимиздаги “Trilliant Tashkent” меҳмонхонасида “Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими трансформацияси” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилаётган ушбу тадбирда Хитой, АҚШ, Россия Федерацияси, Туркия, Германия, Франция, Венгрия, Япония, Ҳиндистон, Корея Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари каби 20 га яқин хорижий давлатларнинг юртимиздаги дипломатик корпус вакиллари ва инвесторлари, Ўзбекистон бозорига сармоя киритиш ва давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида иштирок этиш истагида бўлган халқаро донорлар ҳамда маҳаллий 200 дан ортиқ йирик тадбиркорлар иштирок этиши кутилмоқда.

Форум давомида мамлакатимиз тиббиётини тўлиқ трансформация қилишга қаратилган хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича қатор халқаро меморандумлар имзоланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?