Тошкент халқаро аэропорти шаҳар ташқарисига кўчирилади

15:09 12 Февраль 2020 Иқтисодиёт
1663 0

Архив сурат

Тошкент халқаро аэропортини шаҳар ташқарисидан 30-35 километр масофага кўчириш режалаштирилмоқда.

“Келгусида кўчиришни амалга ошириш режалари бор. Ҳозирда Тошкент халқаро аэропорти деярли шаҳарнинг марказида жойлашган. Келажакда ё Ангрен ёки Чинозга, шаҳардан 30-35 километр нарига кўчирилиши мумкин“, — дея маълум қилган “Uzbekistan Airport ” раҳбари Равшан Исмоилов.

Унинг сўзларига кўра, яқин бир ярим-икки йил ичида пойтахт аэропортининг ишлаш даражаси йилига 4,5 миллион йўловчидан 7 миллион йўловчига оширилади.

“Тошкент Шарқ“ янги аэропорти улангандан сўнг эса бу рақам 10 миллиондан ортиб кетади. Шу боис келажакда йилига 50 миллион йўловчига мўлжалланган янги замонавий аэропорт барпо этиш ҳақида ўйлаяпмиз. “Бундай аэропорт Тошкентдан ташқарида, режаларимизга кўра, 10 йил ичида бўлади“, деди у.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?