“Тошкент” халқаро аэропорти орқали юртимизга келган йўловчиларнинг 66 нафарида коронавирус аниқланди

18:27 21 Январь 2022 Жамият
455 0

Жорий йил 15 январдан мамлакатимизга кириб келувчилар учун халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва чегара пунктларида экспресс-антиген тест топшириш тартиби жорий қилинганидан хабарингиз бор.

Айни пайтда бу амалиёт янги штамм кенг тарқалишининг олдини олиш ва касалликни ўз вақтида ҳамда тезкор аниқлаш имконини бермоқда.

 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 20 январь куни «Тошкент» халқаро аэропорти орқали юртимизга келган 3480 нафар йўловчидан тест синамалари олинди. Натижада улардан 66 нафарида коронавирус инфекцияси қайд этилди.

Ушбу беморлар касалликнинг кечишига кўра, уй шароитида ва меҳмонхоналарда даволанишга йўналтирилган. Амбулатор шароитида муолажа оладиган фуқароларга аэропортнинг ўзида 4 хилдаги бепул дори-дармон воситалари берилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?