Тошкент илк бор қўл жанги бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда
Фото: Ҳасан Пайдоев/"Халқ сўзи"
Пойтахтимиз Тошкент шаҳри жорий йилнинг 5-7 июнь кунлари спортнинг қўл жанги тури бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Ушбу мусобақа биринчи марта Россиядан бошқа давлатда, яъни Ўзбекистонда ўтказилмоқда. Нуфузли мусобақа Халқаро қўл жанги федерацияси, Ўзбекистон туризм ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон қўл жанги федерацияси, Ўзбекистон Миллий гвардияси ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказиляпти. Беллашувларда дунёнинг 30 дан зиёд мамлакатлардан етакчи спортчиларнинг иштирок этади.
Бугун ушбу нуфузли мусобақадан олдин матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Халқаро қўл жанги федерацияси раиси С. Астахов, Ўзбекистон қўл жанги федерацияси раиси ўринбосарлари Б. Соатов ва Б. Мирзақулов, мусобақа бош ҳаками И. Куфтин ҳамда Украина қўл жанги федерацияси раиси ўринбосари А. Кмита ва шунингдек бир қатор мутасадди ташкилот вакиллари, спортчи ва мураббийлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Унда маълум қилиндики, дунё биринчилиги икки йўналишда ташкил этилади ва низомга кўра 18 ёшдан катталар эркаклар 9 та, аёллар эса 8 вазн тоифасида ғолиблик учун гиламга тушадилар.
Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини 18-37 ёшлилар ўртасида Абдуллоҳ Аҳмадалиев, Фаёз Аҳмадов, Жасур Ҳасанов, Жўрабек Мавлонов, Санжар Равшанов, Жаҳонгир Расулов, 38-49 ёшли атлетлар ўртасида Назиржон Мўйинов, Искандар Каримов, Ботир Раҳмонов, Даврон Аввалбаев ҳимоя қилади.
50-60 ёшлилар ўртасида Баҳром Абдуллаев, Шуҳрат Жўраев, Ғофир Муҳиддинов каби фахрий спортчиларимиз ўз имкониятларини синаб кўрадилар.
Ўзбекистон қўл жанги федерацияси матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнида терма жамоамиз вакиллари 3 босқичда мукаммаллашган дастур асосида ўқув йиғин машғулотларини ўтказишди.
Мезбон давлат сифатида терма жамоамиз аъзоларидан ҳар бир вазн тоифасида икки нафардан спортчимиз баҳсларда иштирок этиш имкониятига эга бўлган ва ўз вазнларида эркаклардан Бекзод Атажонов, Жавоҳир Собитов, Ғиёсиддин Жамолиддинов, Шахбоз Турсунов, Имомали Эргашев каби жами 18 та қўл жанги усталари маҳоратларини синовдан ўтказишади. Аёллар терма жамоамиз аъзоларидан Шириной Зоҳидова, Наргиза Нарзиқулова, Гулжаҳон Норматова, Моҳичеҳра Омадова, Мафтуна Қувондиқова каби жами 16 нафар спортчиларимиз гиламга тушади.
Жаҳон чемпионати Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаётган бўлсада, юртимиз спортчилари бундан аввалги дунё биринчиликларида муваффақиятли иштирок этиб келишган.
Жумладан, 2019-йил Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида терма жамоамиз аъзолари умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллашган эди.
Жаҳон чемпионати давомида иштирокчиларнинг кўнгилли дам олишлари учун мусобақалардан ташқари Самарқанд, Бухоро вилоятларига ташрифи кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг