Тошкент–Ҳожикент йўналишидаги электропоезд носозлик сабаб ҳаракатдан тўхтатилди

14:41 20 Июнь 2021 Жамият
713 0

Тошкент–Ҳожикент йўналишидаги электропоезд носозлик сабаб ҳаракатдан тўхтатилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа 20 июнь, якшанба куни соат 08:18 да содир бўлган. Тошкент–Ҳожикент йўналишида ҳаракатланувчи 6429-сонли электропоезд «Оққовоқ» темир йўл бекатида тўхтатилган. Ҳолат сабаблари ўрганилганида тяговий электродвигателдан тутун чиққани аниқланган.

Қайд этилишича, ҳозирда электровозни алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?