Тошкент гидроэнергетика йўналишидаги нуфузли анжуманга тайёргарлик кўрмоқда

Анъанавий равишда ўтказилиб келинаётган «Гидроэнергетика. Марказий Осиё ва Каспий» бешинчи халқаро анжумани ва кўргазмаси 2021 йилнинг 17-18 февраль кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этилиши режалаштирилган.
Ушбу халқаро анжуман олдидан тайёргарлик ишларига бағишланган онлайн шаклдаги вебинар бўлиб ўтди.
Тадбирнинг асосий стратегик ҳамкори бўлган «Ўзбекгидроэнерго» АЖдан маълум қилишларича, анжуманда 150 дан ортиқ давлатлар вакиллари иштирок этиши кўзда тутилган бўлиб, асосий иштирокчилар Марказий Осиё ва Каспий минтақалари вакиллари — Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Эрон, Арманистон, Россия, Грузия, Туркия давлатлари саналади.
Тадбир олди онлайн учрашувда анжуманга тайёргарлик ишлари ҳамда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан соҳада амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳалар тўғрисида маълумот берилди. Вебинарда, шунингдек, гидроэнергетика тармоғини ислоҳ қилиш давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ҳамда соҳанинг янги истиқболли лойиҳалари ҳақида сўз борди. Жумладан, жорий йилда ишга туширилиши режалаштирилаётган «Қамчиқ» кичик ГEС, «Зарчоб» ГEС-1 ҳамда ҳозирда лойиҳа-қидирув ишлари олиб борилаётган янги йирик «Муллалак» ГЭСи вебинар иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг