Тошкент аэропортига багажлар учун янги юк аравачалари келди

10:18 17 Август 2022 Жамият
245 0

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда аравалар сифати ҳақида хабарлар тарқалган эди.

“Uzbekistan Airports” компанияси ахборот хизмати маълум қилишича, бир ой олдин “Abadiya Trade” ХК олдиндан огоҳлантирмасдан ва шартнома шартларини бузиб барча юк аравачаларини олиб кетган эди. “Uzbekistan Airports” бошқарув компанияси минтақавий аэропортлардан бир қанча юк аравачалари Тошкентга олиб келишга, шунингдек, қисқа вақт ичида маҳаллий ишлаб чиқарувчидан аравачалар партиясига буюртма беришга мажбур бўлганди.

Айни пайтда «Тошкент» аэропорти ўз багаж аравачалари билан тўлиқ таъминланган. Яқин кунларда барча ҳудудий аэропортларга янги хизмат кўрсатиш аравачалари ҳам келтирилади.

Тошкент халқаро аэропорти Германиянинг Wanzl компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 1000 та янги багаж араваларини қабул қилиб олган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер