Тошкент аэропортида Мажбурий ижро бюросининг хизмат кўрсатиш бўлими пайдо бўлди

13:48 20 Сентябр 2022 Жамият
423 0

Бўлим Ўзбекистон фуқароларининг чет элга чиқишига тақиқ қўйиш билан боғлиқ муаммоли вазиятларнинг ечими билан шуғулланади.

Коммунал тўловлар, кредитлар, жарималар ва бошқа қарзлар ўз вақтида тўланмагани учун Ўзбекистондан ташқарига чиқиш чекланиши мумкин. Шунингдек, чеклов инсон омили сабаб нотўғри қўйилган бўлиши мумкин. Келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун МИБ ходимлари аэропортда 24/7 ишлайди.

МИБ бўлими Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш залидаги маълумот столида жойлашган. Ходим йўловчининг илтимосига биноан қарз бор ёки йўқлигини айтиши мумкин. Шунингдек, қарзни тўлаб ва тўлов ҳужжатини тақдим этилганидан сўнг МИБ ходими тизимни янгилаши ва йўловчидан кетиш учун тақиқни олиб ташлаши мумкин.

Тўловлар фақат электрон тўлов тизимлари (Click, PayMe, Apelsin ва бошқалар) орқали қабул қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер