«Тошкент» аэропортида "Centrum Air" авиакомпаниясининг янги борти кутиб олинди

Бугун, 4 март куни маҳаллий вақт билан соат 06:25да "Centrum Air" миллий авиакомпаниясининг бешинчи самолёти Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Авиакомпаниянинг ҳаво парки 180 ўринга мўлжалланган Airbus 320-200 самолёти билан тўлдирилди.
Авиакомпания ўз самолётлари паркини кўпайтириш ва парвозлар географиясини кенгайтиришни давом эттиришни режалаштирмоқда.
Хусусан, 11 мартдан 25 мартгача авиакомпания янги: Тошкент — Бухоро — Тошкент йўналишида парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Парвозлар ҳафтасига икки марта — сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
"Centrum Air" — Ўзбекистоннинг лоукостер авиакомпанияси бўлиб, у 2023 йил январь ойида йўловчи рейсларини амалга оширишга рухсат олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2020 йилдан бери ўзбекистонликлар 255 кг олтин қуймалар сотиб олган
- Ўзбекистонда илк бор UNWTO Бош Ассамблеяси сессияси ўтказилади
- 2023 йил июль-август ойлари давомида Давлат бюджети харажатлари даромадларга нисбатан 12,2 трлн. сўмга кўп бўлган
- Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлиси 29 сентябрь куни чақирилади
- Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 15 сентябрь куни қисқа муддатли ёмғир ёғади
- Чустда боғча тарбияланувчилари доридан заҳарланганмиди ёки... Вазиятга аниқлик киритилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг