Тошкент аэропортида божхона назоратидан ўтиш тартиби янада соддалаштирилди

19:39 03 Август 2022 Жамият
628 0

«Тошкент» халқаро аэропортининг учиб кетиш терминалида масофавий божхона назорати тизими ишга туширилди. 

Мазкур тизим назорат камералари ва парвоз ҳақидаги олдиндан олинган маълумотларни таҳлил қилиш орқали йўловчилар ва уларнинг юкларини билвосита божхона назоратидан ўтказиш имконини беради.

Терминалнинг бутун периметри бўйлаб ўрнатилган камералар божхона органларига реал вақт режимида масофадан туриб вазиятни кузатиш ва фақатгина зарур ҳолларда йўловчиларни божхона кўригидан ўтказиш имконини беради. Бу эса, ўз навбатида, хорижга отланган йўловчиларнинг божхона назоратидан тезроқ ва ҳеч қандай кечикишларсиз ўтиш имконини беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер