Тошкент 2025 йили яна бир йирик мусобақага мезбонлик қилади

12:00 09 Июнь 2023 Спорт
665 0

Архив фото

8 июнь куни Астана шаҳрида Осиё-Океания самбо уюшмасининг навбатдаги Конгресси ташкил этилди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги хабар берди.

Унда ташкилотга аъзо миллий федерация ва ассоциация вакиллари иштирок этишди. Юртимиз номидан Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов мазкур Конгрессда қатнашди.

Конгресс давомида бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Шу жумладан, олдинда турган мусобақа мезбонлари ҳам аниқланди.

2025 йил самбо бўйича Осиё ва Океания чемпионати мезбонлиги учун Тошкент шаҳри даъвогарлик қилганди. Пойтахтимиз варианти бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Шу тариқа, 2 йилдан кейинги Осиё-Океания чемпионати Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ўтказиладиган бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер