Фарғонада ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

15:34 12 Август 2022 Жамият
249 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департaмент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қўқон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А. А. бошқа бир фуқаро С.нинг ишончига кириб, унинг қизини 10 200 АҚШ доллари эвазига Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетига ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Оқолтин тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Ў. бошқа бир фуқаро Ў.ни танишлари ёрдамида Тошкент молия институтига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер