Тўрт ҳудудда «валютчик»лар қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Маълум бўлишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Н. фуқаро Г.Ш.га 3 минг 900 АҚШ долларини 49,5 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шу каби яна бир ҳолат, департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Унга кўра, фуқаро Р.Х. фуқаро У.А.дан 4 минг АҚШ долларини 50,6 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро К.И. фуқаро Н.И.дан 4 минг АҚШ долларини 50,4 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Бундан ташқари, департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.М. фуқаро Ф.К.дан 3 минг 500 АҚШ долларини 44,3 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг