Тўрт ҳафтада коронавирусдан ўлим кўрсаткичи 57 фоизга камайди — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, шу йил 13 февралдан 12 мартгача Ер юзида 4 миллиондан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Улардан қарийб 28 минг нафари хасталик туфайли ҳаётдан кўз юмди.
Таҳлилларнинг кўрсатишича, ушбу даврда дунё бўйича ундан аввалги тўрт ҳафтага нисбатан беморлар сони 40 фоиз, ўлим ҳолатлари эса 57 фоизга камайган.
Энг кўп касалланиш қайд этилган давлатлар:
— АҚШ – 920 минг,
— Япония – 381 минг,
— Хитой – 370 минг,
— Россия – 350 минг,
— Германия – 338 минг нафар.
Энг кўп беморлар ўлими рўйхатга олинган мамлакатлар:
— АҚШ – 9303,
— Япония — 2598,
— Буюк Британия — 2217,
— Бразилия —1648,
— Хитой — 1586 нафар.
Эслатиб ўтамиз, яқинда ЖССТ бош директори Тедрос Гебреесус жорий йил CОVID-19 пандемияси якунланиши кутилаётганини маълум қилганди. Шунга қарамай, мутахассислар хасталикни тўлиқ жиловлаш учун сайёрамиз аҳолисининг катта қисми тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланиши керак, деган хулосада.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти қўшма корхоналарни ишга туширди ва Хитой ишбилармон доираларининг етакчи вакиллари билан учрашди
- “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2023” халқаро кўргазмасининг тантанали очилиш маросими ўтказилди
- “Марказий Осиё - Хитой” биринчи саммити. Иккинчи кундан фоторепортаж
- Ўзбекистон Президентининг Хитойга ташрифи самарали бўлди
- Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 20 май куни қисқа муддатли ёмғир ёғади
- Наманганда гуллар фестивали (фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг