Тўрақўрғонда 50 та ёш оилани бирлаштирган узумчилик кооперацияси ташкил этилди

Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида юрган йигит-қизларнинг бандлигини таъминлашни кўзда тутган мазкур лойиҳа ижроси учун Тепа Найманча қишлоғи ҳудудида бўш турган ерлар танлаб олинди. 5 гектардан зиёд бу майдон ўзлаштирилиб, токзорга айлантирилади. Унинг соҳиблари янги ташкил этилган “Аҳолига мадад ” кооперациясига уюшади. Рўйхатга олинган 50 нафар фуқаро меҳнат миграциясидан қайтган ва кам таъминланган оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзоларидан иборат бўлиб, ҳар бирига 20 сотихдан ер ажратиб берилди.
— Бир неча бор хорижга бориб келдим, ишим унча юришмади,-дейди Ахси маҳалласида яшовчи Нозимжон Олимов. – Янги ташкил этилган узумчилик кооперациясига жон-дилим билан аъзо бўлдим. 20 сотих токзор, бу кичкина имконият эмас. У оиламизга даромад манбаи, ўзим, фарзандларим учун кафолатланган иш жойи, демакдир.
Янги кооперативда иш ерларни тақсимлаш билангина чекланиб қолгани йўқ. Ўз токзорини яратишга астойдил бел боғлаган фуқароларга деҳқончилик ишларини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Уларнинг ҳар бири уруғлик, кўчатлар ҳамда минерал ўғитлар сотиб олиш учун энг кам иш ҳақининг ўн баробари миқдорида субсидия маблағлари билан таъминланди. Ҳозир бу ерда ток кўчатлар ўтқазилиб, парвариши бошлаб юборилди. Кўчатлар бўй тортгунча ердан самарали фойдаланишни кўзда тутган ҳолда қатор ораларига дуккакли экинлар жойлаштириляпти. Бўлажак узумзорларда агротехник тадбирлар инновацион технология асосида олиб борилади. Жумладан, дастлабки босқичда 500 метр масофада насос ёрдамида чиқарилган сув экинларни томчилатиб суғоришга мўлжалланган.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
“Халқ сўзи” мухбири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг