Тўқимачилик саноати учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган совитиш ускунаси каби товарлар учун уч йил муддатга божхона имтиёзлари тақдим этилади

Фото: president.uz
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Соҳа учун солиқ ва божхона маъмурчилиги енгиллаштирилади.
Бунда, ҳудудлар ва саноат тармоқларининг экспорт салоҳиятини ошириш учун божхона ҳудудида қайта ишлаш тизими янада соддалаштирилади. Хусусан:
— тўқимачилик саноатида хом ашёни божхона ҳудудида қайта ишлашни божхона тўловлари бўйича таъминотсиз амалга оширишга рухсат берилади;
— олиб келинган хом ашёдан божхона ҳудудида қайта ишлаб чиқарилган товарни «экспорт» режимида олиб чиқиш мумкин бўлади.
Шунингдек, тўқимачилик саноати учун мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган совитиш ускунаси, йигирув «бочок»лари каби товарлар учун уч йил муддатга божхона имтиёзлари тақдим этилади.
Шу билан бирга, экспорт контрактлари бўйича келиб тушмаган маблағлар 5 фоиздан ошмаса, улар муддати ўтган қарздорлик сифатида ҳисобга олинмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болгария парламенти тарқатиб юборилди
- Европада маймун чечакдан биринчи ўлим қайд этилгани маълум қилинди
- Мустақилликнинг ўттиз бир йиллик байрами «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» деган бош ғоя асосида нишонланади
- Буюк Британия полицияси қиймати 40 миллион фунт стерлинглик бўлган кокаинни мусодара қилди
- Брюссел Борис Жонсоннинг НАТО бош котиби лавозимини эгаллаш эҳтимолини баҳолади
- АҚШ Конгресси палатаси спикери Нэнси Пелосини Осиёга олиб учаётган самолёт онлайн радарлардан ғойиб бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг