Тоқаев ШҲТнинг Остона саммитида қанча ҳужжат муҳокама қилинишини очиқлади

13:36 21 Май 2024 Дунё
133 0

Архив сурат

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар раҳбарлари ташкилотнинг Остона саммитида 20 дан ортиқ ҳужжатларни муҳокама қилади.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари билан учрашувда шу йилнинг 3-4 июль кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида 20 дан ортиқ ҳужжатлар муҳокама қилишини маълум қилди.

«Мамлакатларимиз учун муҳим бўлган ушбу Форумни сифатли тайёрлаш учун Ташқи ишлар вазирлари кенгашига катта масъулият юкланган.

Ҳужжатлар ва қарорларнинг мустаҳкам тўпламини бирлаштиришдаги меҳнатингизни юқори баҳолайман.

Шу каби 20 дан ортиқ ҳужжат Давлат раҳбарлари кенгашига кўриб чиқиш учун тақдим этилди.

Ишончим комилки, уларнинг самарали амалга оширилиши ШҲТ доирасидаги ҳар томонлама шерикликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшади», – деди Тоқаев.

Қозоғистон раҳбари 3-4 июль кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТнинг Остона саммити «Кўп томонлама мулоқотни мустаҳкамлаш – барқарор тинчлик ва тараққиётга интилиш» шиори остида ўтказилишини айтди.

«Ушбу кун тартиби ШҲТнинг асосий мақсадларидан бири – минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлашни тўлиқ акс эттиради, бу борада Ташқи ишлар вазирлари кенгашига катта умидлар қўйилади ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг Остонада бўлажак йиғилишини муваффақиятли ўтказишга ҳисса қўшади», – деди Тоқаев

ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган. Унга Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо ҳисобланади. Афғонистон, Беларусь ва Мўғулистон унинг кузатувчи давлатлари, Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, БАА, Туркия ва Шри-Ланка эса ҳамкор мамлакатлари ҳисобланади.

2023 йилнинг июль ойида Нью-Деҳлида бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Эрон ташкилотга тўлақонли аъзо бўлди. Шунингдек, ўша саммитда Беларусь ташкилотга аъзо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлар тўғрисидаги меморандумни имзолаганди. Шу йилнинг июль ойида бўлиб ўтадиган саммитда Беларусь ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?