Тўқаев Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосарини лавозимидан четлатди

Фото: sng.today
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев республика Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Азамат Абдимомуновни лавозимидан озод қилди.
«Давлат раҳбарининг фармойиши билан Абдимомунов Азамат Курманбекович Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимидан озод этилди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, Тўқаев, шунингдек, Габит Садирбековни Қозоғистон Республикаси Молиявий мониторинг агентлиги раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинлаган.
Олдинроқ, Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раҳбари, Қозоғистоннинг собиқ бош вазири Карим Масимов давлатга хиёнатда гумонланиб ҳибсга олингани маълум қилинган эди. У 6 январь куни республика Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари лавозимидан четлаштирилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Пойтахт эҳтиёжини таъминлаш учун қуввати 2 минг 400 мегаваттли 4 та йирик қуёш станциялари барпо этилади
- Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақидаги масалани кўриб чиқдилар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг