«Тонировка» нархини камайтириш юзасидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

21:39 14 Июнь 2021 Жамият
743 0

Бу ҳақда депутат Дониёр Ғаниев маълум қилди. Ғаниевга кўра у ҳамкасби Баҳром Раҳмоналиев билан тонировка нархини пасайтириш юзасидан 2-3 хил таклифлар тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритишдан аввал Ички ишлар вазирлигига таклифларига муносабат билдиришларини сўраб, депутатлик сўрови юборган.

«Бугун Ички ишлар вазирлигидан сўровимизга жавоб келибди. Ёмон томони, ҳар доимгидек сўровга аниқ жавоб йўқ, таклифларимизга ҳеч қандай муносабат билдирилмаган.

Яхши томони, жавобда айтилишича, тонировка нархини камайтириш юзасидан Президент Админстрацияси томонидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган ва бу лойиҳага Ички ишлар вазирлиги томонидан тегишли таклифлар билдирилган.

Демак, яқин орада тонировка масаласи бўйича ижобий ўзгариш бўладиганга ўхшайди. Автомобиль ойналарини қорайтиришга доир чекловлар буткул бекор қилинишини кутмасамда, лекин тонировка учун белгиланган нархлар сезиларли миқдорда пасаяди, деб умид қиламан», деб ёзмоқда депутат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?