Томди туманида «Истеъмолчилар уйи» маъмурий комплекси қурилади

16:02 28 Октябр 2020 Жамият
755 0

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан Ўзбекистон Республикасини Президентининг 2018 йил 4 майдаги «Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги тарихий Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сонли «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуси асосида, «Жамият – ислоҳотлар ташаббускори» ғоясини амалда рўёбга чиқариш, фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва жамият ишларидаги иштирокини фаоллаштиришга ҳамда ижтимоий шерикликнинг замонавий механизмлари жорий этиш, аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш, туман марказларида кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини ташкил этиш мақсадида, «Истеъмолчи кутубхонаси» ва «Истеъмолчилар уйи» лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур лойиҳа доирасида ҳудудларда «Истеъмолчилар уйи» маъмурий комплекслари қуриб фойдаланишга топшириш назарда тутилган.

Мазкур маъмурий комплексда аҳоли, айниқса, ёшлар орасида ҳуқуқий ва бадиий жиҳатдан юксак, интеллектуал савияни ўстиришга хизмат қиладиган сиёсий ва бадиий адабиётлар, замонавий “Book cafe” ҳамда бепул WiFi тизими билан таъминланган кутубхона, ёшларни тадбиркорликка ўргатиш ва уларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга хизмат қилувчи “Business Incubator” махсус ўқув-амалий ҳамда ёш компьютер дастурчиларини тайёрловчи “IP-дастурчи” шунингдек, ёшларга миллий ҳунармандчилик сирларидан сабоқ берувчи «Ёш ҳунарманд» ўқув марказлари ташкил этилиши белгиланган.

Федерациянинг ушбу лойиҳасини республикамиз иқтисодиёти ҳамда бизнес доира вакиллари ичида ўз мавқейи ва салоҳиятига эга бўлган Навоийлик тадбиркор, “Zarafshоn Golden Group” компанияси асосчиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Улуғбек Файзиев қўллаб-қувватлаган ҳолда вилоятнинг олис Томди туманида «Истеъмолчилар уйи» маъмурий комплексини компания маблағлари ҳисобидан ҳомийлик йўли билан қуриб бериши юзасидан таклиф киритди.

Шу кунга қадар, қатор ҳомийлик лойиҳаларининг ташаббускори бўлган саховатпеша тадбиркоримизнинг ушбу таклифи Федерация томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?