«Толибон» АҚШлик муҳандисни Гуантанамо қамоқхонасидаги маҳбусга алмаштирди

00:20 20 Сентябр 2022 Дунё
959 0

Иллюстратив фото

АҚШда 20 йилга яқин қамоқда сақланган «Толибон» ҳаракатининг юқори мартабали аъзоси Башир Нурзай «Толибон» томонидан ўғирлаб кетилган америкалик муҳандис Марк Фрерихсни озод қилиш эвазига АҚШ расмийлари томонидан озод қилинди. Бу ҳақда "TOLOnews" телеканали хабар берди.

Нурзай бугун Кобулга етиб келган ва йиғилишда нутқ сўзлаган. Унинг айтишича, ўзини Америка фуқароси билан алмашиши Афғонистон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради.

Нурзай 1996-2001 йилларда «Толибон» Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган ва 2001 йилда АҚШ босқинидан кейин Мулла Умар йўқлигида Қандаҳорни бошқарган. 

Башир Нурзай (чапдан иккинчи) Кобулга келгандан кейин. Фото: TOLOnews

2005 йилда у АҚШга 50 миллион долларлик героин олиб киришга уринганликда айбланган эди. Гарчи у Нью-Йоркка судга ҳимоя оситида келган бўлсада, ҳибсга олинган ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Нурзай қамоқ жазосини Гуантанамо қамоқхонасида ўтаётган эди.

Муҳандис Марк Фрерихс 2020 йил январь ойида Хост вилоятида толиблар томонидан ўғирлаб кетилган. Федерал қидирув бюроси ва Давлат департаменти унинг қаерда эканлиги ҳақидаги маълумот учун 1 миллион ва 5 миллион доллар мукофот эълон қилганди. Фрерихс АҚШ ҳарбий-денгиз кучларида хизмат қилган ва сўнгги ўн йил давомида Ироқ ва Судан каби можаро зоналарида маслаҳатчи муҳандис бўлиб ишлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?