"Толибон" Афғонистондаги экстремистлар таъсирининг кучайиши эҳтимоли ҳақида гапирди

10:36 21 Октябр 2021 Дунё
621 0

Агар дунё ҳамжамияти "Толибон"нинг Афғонистондаги ҳукмронлигини тан олмаса, мамлакатда экстремистларнинг таъсири кучаяди. Буни Афғонистон Ислом Амирлиги Бош вазирининг ўринбосари Абдул-Салам Ҳанафий Афғонистон бўйича «Москва формати» учрашувидан кейинги матбуот анжуманида таъкидлади.

Шунингдек, АИА бош вазирининг иккинчи ўринбосари, "Толибон" ҳеч кимга Афғонистон хавфсизлигини бузишга ва республика ҳудудидан учинчи давлатларга ҳужум қилиш учун фойдаланишга рухсат бермаслигини айтди.

Шунингдек, у янги ҳукумат даврида давлатда ҳеч ким этник, диний, лингвистик, жинси ёки бошқа фарқларга кўра таъқиб қилинмаслигини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?