Толиблар томонидан Панжшерда 20 нафарга яқин тинч аҳоли вакили ўлдирилган — ОАВ

03:13 15 Сентябр 2021 Дунё
628 0

Фото: Reuters

«Толибон» ҳаракати аъзолари томонидан Афғонистоннинг Панжшер вилоятида 20 нафарга яқин тинч аҳоли вакили ўлдирилган. Бу ҳақда "BBC News" хабар бермоқда. 

Маълумки, ушбу вилоятда толиблар ва Миллий қаршилик фронти кучлари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

"BBC News" толибларни ушбу жиноятни содир этганини тасдиқловчи далилларга эгалигини даъво қилган ҳолда, уларни тинч аҳолини қиришда айблаган.

"BBC News" толиблар ҳарбий кийимдаги одамни ўққа тутганини акс этган лавҳага эга бўлган. Унда ўлдирилган одам оддий фуқаро бўлгани даъво қилинмоқда. 

«Қурбонлардан яна бири икки фарзанднинг отаси Абдул Сами бўлган. Толиблар уни қаршилик кучлари жангчиларига сим-карта сотишда айблаб, олиб кетган. Бир неча кундан кейин унинг жасадини уйи яқинига ташлаб кетилган. Гувоҳларга кўра, жасадда қийноқ излари яққол кўриниб турган», дейилади хабарда.

Аввалроқ, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелет толиблар собиқ ҳукумат амалдорлари ва хавфсизлик ходимларининг ҳуқуқларини поймол қилишларини, тинтувлар ўтказаётгани, қатллар қилгани ва БМТ ходимларига ҳужум қилаётгани айтиб ўтган эди. Унинг сўзларига кўра, собиқ афғон ҳарбийларини ўлдириш ҳолатлари ҳам тез-тез учраб турибди.

"Human Rights Watch" ташкилоти август ойи бошида Қандаҳор ва Ғазни вилоятларида жангарилар АҚШ билан ҳамкорлик қилган ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва фуқароларни суд қарорисиз қатл қилингани ҳақида ҳисоботни эълон қилди. Ҳуқуқ ҳимоячилари бундай қатллар ҳарбий жиноятларга тенглаштирилганини таъкидладилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?