Токио Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган қашқадарёлик параспортчиларга 50 млн сўмдан пул мукофоти берилди

00:53 20 Август 2021 Спорт
404 0

Жорий йилнинг 24 августдан бошлаб Токио шаҳрида Паралимпия ўйинларига старт берилади. Ушбу Паралимпия ўйинларида қашқадарёлик 3 нафар параспортчилар ҳам иштирок этишади.

Вилоят ҳокимлиги тарқатган хабарга кўра, шу муносабат билан, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт бош бошқармаси томонидан «Токио-2020» Паралимпия ўйинларида иштирок этувчи атлетларимиз билан "ZOOM" орқали онлайн мулоқот ташкил этилган.

Тадбирда «Токио-2020» Паралимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган 3 нафар спортчилар:

- Довурхон Кароматов,

- Нуриддин Давлатов,

- Aсила Мирзаёроваларга вилоят ҳокимлиги томонидан 50 млн.сўмдан пул мукофоти сертификатлари топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?